Институт / Раҳбарият

Институт раҳбарияти


Директор

ХУШВАҚТОВ БОТИР ВОХИДОВИЧ

Техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.

1969 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йили Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1993 йилдан 2003 йилгача Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими, аспиранти, илмий ходими, катта илмий ходими лавозимларида ишлаган. 2003-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти докторанти, етакчи илмий ходими. 2010 йилда институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари. 2011-2014 йилларда лойиҳа раҳбари. 2014-2018 йилларда директорнинг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари. 2019 йилдан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба ва жума кунлари соат 1000 дан 1600 гача.


Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

ТОШБОЛТАЕВ МАХАМАД ТОЖАЛИЕВИЧ

Техника фанлари доктори, профессор.

1947 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1971 йили Тошкент давлат техника университети (собиқ Тошкент политехника институтини) тамомлаган. 1971-1973 йилларда Давлат махсус конструкторлик бюросида муҳандис-конструктор бўлиб ишлаган. 1973 йилдан 1985 йилгача Тошкент темир йўл транспорти инженерлари институти катта муҳандиси, катта илмий ходими, ассистенти, кафедра доценти лавозимларида ишлаган. 1985-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси лаборатория мудири, 1993-1996 йилларда Ўрта Осиё «Агромаштаъмир» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 1996 йилда «Қишлоқ хўжалик таъмирлаш» фирмаси бош директорининг биринчи ўринбосари, 1996-1999 йилларда «Ўзбекистон қишлоқ хўжалик таъминот-таъмир» давлат қўмитаси фан, техника тараққиёти, машиналарни синаш, реклама ва тарғибот бошқармаси бошлиғи. 1999-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2007 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган. 2010 йилдан буён Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари. 2017 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. 2019 йилдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари соат 1400 дан 1600 гача.


Директорнинг ишлаб чиқариш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ўринбосари

МЎМИНОВ СУННАТИЛЛА МУХАММАДИЕВИЧ

Техника фанлари номзоди.

1975 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 1998 йили Термиз давлат университетини тамомлаган. 1998 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими, аспиранти, илмий ходими, катта илмий ходими лавозимларида ишлаган. 2012-2013 йилларда лойиҳа раҳбари. 2014-2016 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти катта илмий ходим-изланувчиси. 2017-2018 йилларда лаборатория раҳбари. 2019 йилдан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг ишлаб чиқариш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ўринбосари.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача.


Илмий котиб

ИБРАГИМОВ АБДИРАСУЛИ АБДИКАРИМОВИЧ

Техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

1982 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. 1998-1999 йилларда “Нукус-шах” очиқ акциядорлик жамияти ишчиси. 2003 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 2003-2005 йилларда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали магистранти. 2005-2007 йилларда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Умумтехник фанлар ва хаёт фаолияти ҳавфсизлиги” кафедраси ассистенти. 2007-2018 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти аспиранти, кичик илмий ходими, лойиҳа раҳбари, илмий кадрларни тайёрлаш бўлими раҳбари, катта илмий ходим-изланувчи, катта илмий ходими. 2019 йилдан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг илмий котиби.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача.


Маълумот ўзгартирилган сана: 20.02.2020

Институт тузилмасини кўриш учун “ссылка”ни босинг.


Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-601-0704
Факс: +998-70-601-0704
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқаТелеграмм канал qxmiti