Институт / Асосий маълумотлар

Ташкилот номи

Тўлиқ номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.

Қисқа номи: ҚХМИТИ.



Ташкилотнинг фаолият йўналиши

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш йўналишларидаги энг муҳим муаммоларни ҳал этиш ва илмий-амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳамда қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини оширишга қаратилган илмий ишланмалар, тавсиялар, чора-тадбирлар, механизациялашган технологияларни яратиш.



ҚХМИТИ таркибига қуйидагилар киради:

  • 10 та илмий лаборатория ва 7 та бўлим;
  • 250 бош йирик шохли қорамолга мўлжалланган чорвачилик фермаси;
  • Тажриба участкаси;
  • Янгийўл агромелиоратив технологик парки (Тошкент вилояти);
  • Беруний агромелиоратив технологик парки (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Навбаҳор агромелиоратив технологик парки (Навоий вилояти);
  • Ғузор агромелиоратив технологик парки (Қашқадарё вилояти);
  • Жондор агромелиоратив технологик парки (Бухоро вилояти);
  • Риштон агромелиоратив технологик парки (Фарғона вилояти).


Илмий-тадқиқотларнинг асосий йўналишлари:

Институтда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар қишлоқ хўжалиги энергетик воситалари ҳамда пахтачилик, дончилик, чорвачилик, боғдорчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа соҳаларни комплекс механизациялаш даражасини оширишга қаратилган ва қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

  • пахта-ғаллачилик, сабзовот-полизчилик, боғдорчилик ва бошқа экинларни парвариш қилишда интенсив технологияларни қамраб олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш бўйича барча агротехник тадбирларни тўлиқ механизациялашни таъминлайдиган истиқболли машиналашган агротехнологиялар ва ресурсларни тежайдиган техника воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • лалми ерлар ва чўл яйловларида дон, мойли ва озуқабоп экинлар етиштириш бўйича янги агротехнологиялар ва техника воситаларини яратиш ва жорий этиш йўли билан маҳсулдорлиги кам ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;
  • қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнларининг самарадорлигини, жумладан, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда ахборот технологияларини қўллаш ва агротехнологик тадбирларни комплекс автоматлаштириш ҳисобига оширишга қаратилган инновацион ишларни амалга ошириш;
  • хорижий ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникаси ва техника воситаларининг янги замонавий турларидан республика қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланишга доир илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи бошқа илмий ва олий таълим муассасалари ҳамда машинасозлик корхоналари, шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан илмий-техник кооперация ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.


Ҳалқаро ҳамкорлик

  • Ишонч муваффақиятлар гарови! Мана шу шиор билан ҚХМИТИ бугунги кунда Жаҳон банки (WB), Осиё тараққиёт банки (ADB), GEF, ТIКА (Туркия), KOICA (Корея), JICA (Япония), ГТЦ (Германия) ва бошқа ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда.
  • Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Германия техник ҳамкорлик маркази билан биргаликда республика қишлоқ хўжалигига замонавий энергия ва ресурстежамкор технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш ҳажмларини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва 5 та вилоятда “ҚХМИТИ агромелиоратив технологик парклари” ташкил этилди.
  • ТIКА (Туркия) кўмагида ҳимояланган муҳитда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш бўйича замонавий иссиқхона комплекси ташкил этилди.
  • KOICA (Корея) билан ҳамкорликда соя етиштириш ҳажмини ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
  • JICA (Япония) кўмагида илмий ходимлар Японияда малака ошириб келишяпти.
  • Шунингдек, Бутунроссия қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти (ВИМ, Россия Федерацияси), ГОСНИТИ (Россия Федерацияси), Украина қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш ИТИ (УкрНИИМЭСХ, Украина), Қозоғистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш ИТИ (КазНИИМЭСХ, Қозоғистон) билан яхши ҳамкорлик ўрнатилган.


Муҳим илмий ишланмалар

ҚХМИТИ ходимлари томонидан ихтиро ва янги ишланмаларга 900 дан ортиқ патент ва муаллифлик гувоҳномалари олинган.

ҚХМИТИда илк бор ишлаб чиқилган ишланмалар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • дунёдаги биринчи вертикал шпинделли пахта териш машинаси (SXM-48) [L.M.Rozemblyun патент №56291, 75225 (1937йг.), № 98810 (1950 й.)];
  • дунёдаги биринчи каноп ўриш комбайни;
  • пахта далаларини икки ярусли шудгорлаш технологияси ва икки ярусли плуг [G.M.Rudakov, патент №364279 (1967 й.)];
  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш учун Машиналар тизими;
  • пахтачилик учун чопиқ трактори ва умумий ишларга мўлжалланган занжирли трактор учун агротехник талаблар.

ҚХМИТИда ишлаб чиқилган муҳим ишланмалар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • комбинациялашган ҳайдов агрегати (майдалаш и шудгорлаш);
  • тупроқни экишга тайёрлаш ва картошка экишга мўлжалланган комбинациялашган агрегат;
  • қатор ораларига ишлов бериш ва ўсимликларга кимёвий дори сепишга мўлжалланган комбинациялашган агрегат;
  • пахта далаларида кўп йиллик бегона ўтларга қарши курашишнинг механизациялашган технологияси ва ВКС-1,8 илдизпояларни йиғиштириш машинаси;
  • ГНУ-1МС ва GRP-3/5 чуқурюмшаткичлари;
  • суғориладиган ва чўл ҳудудларида тупроққа ишлов бериш учун айланма ва дискли плуглар;
  • ихчам лазер бошқарувли ер текислагич;
  • ерларни экишга тайёрлаш учун комбинациялашган машина (ChYu-3,6);
  • дискли пуштаолгич-ўғитсолгич;
  • комбинациялашган пуштаолгич-ўғитсолгич;
  • аниқ экадиган чигит сеялкаси;
  • бир дискли дон сеялкаси;
  • универсал култиватор-озиқлантиргич;
  • ингичка толали пахталарни териш учун пахта териш машинаси;
  • уруғлик пахталарни териш учун учун пахта териш машинаси;
  • далаларни пахта қолдиқлари ва ғўзапоядан тозалаш технологияси ва машиналар комплекси;
  • пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик юкларини ташиш учун кўп звеноли трактор поезди;
  • донли экинларни йиғиштириш ва ем-хашак тайёрлашда қўлланиладиган кичик ўлчамли техника воситалари.

Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-606-1386
Факс: +998-70-606-1386
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқа