Дастурий бошқариш ва мехатроника лабораторияси

 

Лабораториянинг асосий вазифаси

·       Дастурий бошқариш ва мехатроника воситаларини ишлаб чиқиш ва уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнига жорий этиш.

 

Лаборатория раҳбари

 

Холиқов Бахтиёр Абдуғоппорович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Тел.: +998 97 707 56 91

E-mail: bahtiyor.holiqov@mail.ru

 

Лабораторияни ташкил этиш учун мавжуд шарт-шароитлар

Бугунги глобаллашув даврида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлиги кўп жиҳатдан замонавий ахборот технологияларига асосланган инновацион агротехнологиялар ва юқори иш унумига эга бўлган техника воситаларини рационал қўллаш даражаси билан белгиланади.

Кейинги вақтда дунёда “ақлли қишлоқ хўжалиги”да автоматлаштирилган тизимлар ва технологияларнинг оммалашиши кутилмоқда. Хусусан, VRT (ўзгарувчан тезликдаги технологиялар) тизими ва GPS-қабул қилувчи қурилмалар ушбу тармоқнинг ўсишига салмоқли ҳисса қўшади.

Республикамизда ҳам мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи «Ақлли қишлоқ хўжалиги» концепциясига асосланган замонавий синалган агротехнологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни максимал даражада автоматлаштириш, ҳосилдорликни жиддий ошириш ва молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишга кўмаклашиш каби вазифалар қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди. Бунинг учун ҳозиргидан тамомила бошқача машина ва агрегатлар керак. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи компаниялари ўз тараққиёт стратегияларини деҳқончилик жараёнларини автоматлаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгилайдилар.

Дунё фан ва амалиётига янги ғоя ва ёндашувлар жорий қилинмоқда: “Прецизион деҳқончилик”, “Ақлли деҳқончилик” ва “Интеллектуал қишлоқ хўжалиги”. Улар замонавий ахборот технологиялари, технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари, робот-манипуляторлар, “Интеллектуал қишлоқ хўжалиги”ни шакллантириш ва юқори аниқликдаги технологияларни жорий қилиш, ресурсларни тежаш, дала ва фермаларнинг самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги, энергияга тўйинганлик ва энергия билан таъминланганлиги, техник даражаси, техника сифати ва ишончлилигини ошириш имконини берувчи глобал тизимларни қўллашга асосланади.

Шу боис, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялашда замонавий технологияларни жорий қилиш ва улардан кенг фойдаланиш мамлакатимиз аҳолисининг келгусида озиқ-овқатга бўлган талабини қондиришда муҳимдир. Шунга асосан автоматлаштирилган “Ақлли деҳқончилик” ва “Интеллектуал қишлоқ хўжалиги” тизимларини фаол ўрганиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

 

Лабораторияни ташкил этиш учун ҳуқуқий асослар

«Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 45-сонли Қарори билан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти қайта ташкил қилинди, институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди ҳамда янги тузилмаси тасдиқланди.


 
Ўзгартирилган сана: 07.10.2021