Янгиликлар / Янгиликлар

Янгиликлар




22.11.2020

Муқимова Давлатхон Каримовнанинг
диссертация иши ҳимояси!

05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш ихтисослиги йўналишида «Шудгорланган ерларга изма-из ишлов беришда қўлланиладиган комбинациялашган машинанинг дискли ғалтакмолалари параметрларини асослаш» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий Кенгашнинг 2020 йил 27 ноябр куни соат 1300 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Йиғилиш онлайн режимда (ZOOM платформасида) ўтказилади.

Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор, Тўхтақўзиев Абдусалим.

Илмий кенгаш илмий котиби А.Ибрагимов, тел.: +998 97 604 06 10




22.11.2020

2021 йил учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка кириш имтиҳонлари ўтказилиши тўғрисида

ЭЪЛОН

05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш”, 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ва 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисосликлари бўйича кириш имтиҳонлари шу йилнинг 23-24 ноябр кунлари ўтказилади.

Имтиҳонларни ўтказилиш жойи ва вақти:

1. Чет тилидан ТДАУ, АРМ (кутубхона) бош бино, 2-қават, 207-хона 2020 йил 23 ноябр соат 900 дан 1800 гача.

2. Ихтисосликдан ҚХМИТИ, бош бино, 3-қават, мажлислар зали, 2020 йил 24 ноябр соат 900 дан.

Асос: ТДАУ ректорининг 2020 йил 9 ноябрдаги 4-1-10/49-сонли ва ҚХМИТИ директорининг 2020 йил 2 ноябрдаги 24 п-сонли буйруқлари.

Эслатма: Барча ҳужжат топширган талабгорлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан имтиҳонларга кечикмай келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор қўрғони, Самарқанд кўча, 41. ҚХМИТИ, Илмий кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш шўъбаси.

Тел: 70 601-07-04, 90 948-70-02




12.11.2020

Илмий Семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади!

2020 йил 13 ноябр куни соат 1500 да PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ҳамда 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисосликлари бўйича Илмий Семинарнинг навбатдаги онлайн (ZOOM платформасида) шаклдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

КУН ТАРТИБИ

1. Утениязов Пулат Айтбаевичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Органик ўғитларни полиз экинлари экиладиган майдонларга локал соладиган қурилманинг параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф., академик А. Хаджиев.

2. Турли масалалар.

Илмий Семинарнинг илмий котиби М.Эргашев



Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат Мукофоти лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Ҳожиев Абдумуталиб Ҳожиевич вафот этди.


Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳаси оғир жудоликка учради. Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат Мукофоти лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Ҳожиев Абдумуталиб Ҳожиевич 84 ёшида вафот этди.




Ҳожиев Абдумуталиб Ҳожиевич 1936 йили Чимкент вилоятида таваллуд топган. 1958 йили Тошкентдаги Ўрта Осиё Политехника институтини тамомлагач, шу ерда ўз иш фаолиятини бошлаган. 1961-1964 йиллари Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти (ҳозирги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти)нинг аспиранти, илмий ходими, лаборатория раҳбари, директорнинг илмий ишлар бўйича муовини лавозимларида ишлаган. 1974-1998 йй. давомида шу институтнинг директори лавозимида самарали фаолият юритган. 1998 йилдан ҳозирги кунгача институтнинг маслаҳатчиси, лойиҳа раҳбари сифатида ишлаб келган.

А.Ҳ.Ҳожиев 1965 йили номзодлик, 1989 йили докторлик диссертацияларини ёқлаган. 1990 йили унга профессор илмий унвони берилган. 1991 йили Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Фанлари Академияси (ЎзҚХФА)нинг ҳақиқий аъзоси (академиги) этиб сайланган. Академик Ҳожиевнинг илмий раҳбарлигида 35 дан ортиқ фан номзодлари ва докторлари тайёрланган. У 350 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Академик А.Ҳ.Ҳожиев қишлоқ хўжалиги фанини ривожлантириш, пахтачиликни механизациялаш бўйича янги техникалар яратиш ва жорий этиш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларида эришган ютуқлари учун бир қатор медаллар, ЎзССР Олий Совети Президиумининг ва Ўзбекистон Республикасининг Фахрий Ёрлиқлари билан тақдирланган. У фан ва техника соҳасида Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат Мукофотига сазовор бўлган, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” Фахрий Унвонига эга эди.


Ҳожиев Абдумуталиб Ҳожиевичнинг вафот этганликлари муносабати билан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти жамоаси устознинг оила азоларига чуқур ҳамда самимий ҳамдардлик билдиради.

Жонингиз жаннатда бўлсин - устоз!



Маълумот киритилган сана: 04.11.2020




03.11.2020

Илмий Семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади!

2020 йил 6 ноябр куни соат 1500 да PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ҳамда 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисосликлари бўйича Илмий Семинарнинг навбатдаги онлайн (ZOOM платформасида) шаклдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

КУН ТАРТИБИ

1. Холиқов Бахтиёр Абдуғоппоровичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Юк кўтарувчанлиги юқори трактор поездларининг рационал таркибларини асослаш” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. М.Т.Тошболтаев.

2. Турли масалалар.

Илмий Семинарнинг илмий котиби М.Эргашев




21.10.2020

Илмий Семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади!

2020 йил 23 октябр куни соат 1400 ва 1600 да PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ҳамда 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисосликлари бўйича Илмий Семинарнинг навбатдаги онлайн (ZOOM платформасида) шаклдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

КУН ТАРТИБИ

1. Очилдиев Отабек Шодиевичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Кунгабоқар йиғиштириш учун ғалла комбайни жаткасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.

Илмий раҳбар: т.ф.д., к.и.х. К. Астанақулов.

2. Барлибаев Шерзод Нақиббековичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Мола-текислагичнинг технологик иш жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. А. Тўхтақўзиев.

Илмий Семинарнинг илмий котиби М.Эргашев




12.10.2020

Деҳқонларимиз пахта йиғим-терим мавсумини доимо интиқлик билан кутган. Чунки уларнинг йил бўйи қилган меҳнати шу мавсумда “тарозида тортилган” ва баҳоланган. Терим қатнашчилари, айниқса пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари эл ардоғида бўлган.

батафсил...



Тадқикотчилардан ихтисослиги бўйича малакавий имтихон қабул қилинади


Тадқикотчилардан PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий кенгаш қошида 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги бўйича малакавий имтихон 2020 йил 8 октябр соат 1500 да маърузалар залида қабул қилинади.


Маълумот киритилган сана: 08.10.2020




30.09.2020

12 от кучига эга мотоблок учун ишлаб чиқилган майда сабзавот уруғларини экадиган бир қаторли СОМ-1 сеялка турли хил майда сабзавот уруғларини кам шикастлаш ҳисобига экадиган эккич аппаратига эга эканлиги билан ажралиб туради.

батафсил...



Докторантурага қабул эълон қилинмоқда


Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти (ҚХМИТИ) 2021 йил учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:


05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш”;

05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш”;

05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар”.


Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:


1. Ариза.

2. Маълумотнома (3.5 шакл бўйича ходимларни ҳисобга олиш шахсий варақаси).

3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (таянч докторантурага - ишлаётган талабгорлар учун, мустақил изланувчиликка - камида 2 йиллик илмий-педагогик стаж ёки муайян илмий ютуқларга эга) бўлиши керак.

4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси.

5. Нашр этилган илмий ишларнинг талабгор томонидан имзоланган ва иш жойидан тасдиқланган рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

6. 4х4 ҳажмдаги 4 та фотосурат.

7. Паспорт нусхаси (асли шахсан кўрсатилади).

8. IELTS гувохномаси (мавжуд бўлса)).

9. Иш жойидан тавсифнома (мустақил изланувчиларга).


Эслатма: Талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/ докторантура тизими орқали рўйхатдан ўтишлари керак.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 октябригача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 1-25 ноябр даврида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор қўрғони, Самарқанд кўчаси, 41. ҚХМИТИ, Илмий кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш шўъбаси.

Тел: 70-601-07-04; 90-948-70-02


Маълумот киритилган сана: 21.09.2020




02.09.2020

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита раҳбарлигида 29 та фан номзодлари, 2 фан докторлари тайёрланган. Шогирдлари билан биргаликда 350 дан ортиқ илмий мақолалар, 4 та монография чоп эттирган, 55 та ихтирога муаллифлик гувоҳномалари ва патентларга эга.

батафсил...




20.08.2020

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти жамоаси катта илмий ходим Абдурахманов Абдукарим Атхамовични қутлуғ таваллуд айёми 60 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади.

Табрик матни билан танишинг...




16.08.2020

2020 йил 14-август куни “РЕСУРСТЕЖАМКОР ВА ФЕРМЕРБОП ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

батафсил...

мақолалар тўплами билан танишинг...



Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинди


Институт тадқиқотчилари Сейтимбетова Зибахан Абдиганиевна ва Тошпўлатов Бекзод Улуғмурадовичлар 2020 йил 5 август куни ҚХМИТИ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий Кенгашда фалсафа доктори (PhD) диссертация ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.


Маълумот киритилган сана: 07.08.2020




04.08.2020

Ҳурматли соҳа мутахассислари!

2020 йил 14-август куни “РЕСУРСТЕЖАМКОР ВА ФЕРМЕРБОП ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Соат 800 дан Илмий-амалий конференциянинг очилиши, конференция қатнашчиларини кутиб олиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.

Конференция дастури билан танишинг...




27.07.2020

Тошпўлатов Бекзод Улуғмурадовичнинг
диссертация иши ҳимояси!

05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш ихтисослиги йўналишида «Чизел-култиваторнинг технологик иш жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий Кенгашнинг 2020 йил 5-август соат 1500 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 110801, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Самарқанд қўчаси 41 уй. Тел.: (99870) 601-07-04, факс: (99870) 601-07-04.

E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Диссертация автореферати билан танишинг...




27.07.2020

Сейтимбетова Зибахан Абдиганиевнанинг
диссертация иши ҳимояси!

05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисослиги йўналишида «Универсал сервис марказининг рационал жойлашиш ва ишлаш параметрларини асослаш (Тошкент вилояти мисолида)» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий Кенгашнинг 2020 йил 5-август соат 1000 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 110801, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Самарқанд қўчаси 41 уй. Тел.: (99870) 601-07-04, факс: (99870) 601-07-04.

E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Диссертация автореферати билан танишинг...




23.07.2020

Институтимизда илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилди. Унинг қошида илмий семинар ҳам ташкил қилинди. Уларнинг таркиби институт раҳбари буйруғининг иловаларида келтирилган.

батафсил...




22.07.2020

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев 2020 йил 21 июл куни Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди.

батафсил...




09.07.2020

ҚХМИТИ да ишлаб чиқилган мош донини фракцияларга ажратиб тозалаш машинаси мош донларини майда ва йирик қўшилмалардан тозалаш билан бир вақтда донларни ўлчамига кўра фракцияларга ажратади. Машина илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, конструкцион тузилиши содда, энергия ва ресурстежамкор, иш унуми ҳамда нархи жиҳатдан фермер ва деҳқон хўжаликлари учун қулай.

батафсил...




07.07.2020

Илмий Семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади!

2020 йил 8 июль куни соат 1500 да Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида PhD.05/13.05.2020. T.112.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ҳамда 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисосликлари бўйича Илмий Семинарнинг навбатдаги онлайн (ZOOM платформасида) шаклдаги йиғилишига таклиф этамиз.

КУН ТАРТИБИ

1. Сейтимбетова Зибахан Абдиганиевнанинг 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Универсал сервис марказининг рационал жойлашиш ва ишлаш параметрларини асослаш (Тошкент вилояти мисолида)” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. М.Тошболтаев.

2. Турли масалалар.

Илмий Семинарнинг илмий котиби М.Эргашев




01.07.2020

Илмий Семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади!

2020 йил 3 июль куни соат 1500 да Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида PhD.05/13.05.2020. T.112.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ҳамда 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисосликлари бўйича Илмий Семинарнинг навбатдаги онлайн (ZOOM платформасида) шаклдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

КУН ТАРТИБИ

Тошпўлатов Бекзод Улуғмуродовичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Чизел-култиваторнинг технологик иш жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.

Илмий Семинарнинг илмий котиби М.Эргашев




26.06.2020

12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган КСМ-1 картошка эккич ўзининг ихчам ташқи ўлчамларига эгалиги ва эккич аппаратининг ҳаракатланиши оддий конструкциядан иборат эканлиги билан ажралиб туради.

батафсил...




26.06.2020

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида 18 нафар мустақил тадқиқотчилар, 11 нафар таянч докторантлар ва 2 нафар докторантлар изланишлар олиб бормоқда.

батафсил...




15.06.2020

Ҳурматли Илмий кенгаш аъзолари!

2020 йил 16 июн соат 1530 да Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.90.01 рақамли Илмий Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши himoya.bimm.uz сайти орқали (ZOOM платформасида) ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ

1. Талабгор Халилов Миркомил Мирзатолибовичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Ерларни экишга тайёрлайдиган машина текислагич-юмшаткичининг параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши ҳимояси.

2. Турли масалалар.

Шу муносабат билан Сизни Илмий Кенгашнинг 2020 йил 16 июн соат 1530 да himoya.bimm.uz сайти орқали бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этишингизни сўраймиз.

PhD.03/30.12.2019.Т.90.01 рақамли Илмий Кенгашнинг илмий котиби, т.ф.д., доцент В.Турдалиев




15.06.2020

ҚХМИТИда қишлоқ хўжалик машиналари ишлов бериш чуқурлигини аниқлайдиган қурилманинг тажриба нусхаси тайёрланди, унинг қулфи барча қишлоқ хўжалик машиналари рамасига ўрнатиш учун универсал этиб тайёрланди.

батафсил...




03.06.2020

Ихтисослиги бўйича малакавий имтихон тадқикотчилардан қабул қилинадиган кунлар:

PhD.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли Илмий кенгаш қошида 05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш” ихтисослиги бўйича малакавий имтихон тадқикотчилардан 2020 йил 10 июн куни, соат 10°° да, 56 хонада қабул қилинади.




03.06.2020

Картошкачилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг энг етакчи тармоқларидан бири саналади. Боиси юртдошларимиз бу маҳсулотни севиб истеъмол қилади. Фермер, деҳқон хўжаликларида катта майдонларда бир йилда икки марта картошка етиштирилади. Шахсий томорқаларда ҳам аҳоли ўз эҳтиёжи учун рўзғор учун энг зарур бўлган бу маҳсулотни экиб етиштиради.

батафсил...




15.05.2020

1,4-2,0 синфдаги ҳайдов тракторларига мўлжалланган айланма плуг сабзавот, полиз экинлари ва картошка етиштириладиган майдонларни текис шудгорлашда қўлланилади. Жумладан, плуг сабзавот экинлари етиштириладиган ерларга асосий ишлов беришда сабзавотчилик трактори билан агрегатланиб ишлатилади.

батафсил...




05.05.2020

Такомиллаштирилган электр саралагич қурилмасининг тажриба-саноат нусхаси тайёрланиб, унда сараланган уруғлар Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Юқоричирчиқ ва Янгийўл туманларидаги фермер хўжаликларига кенг миқёсда синовлардан ўтказилган.

батафсил...




27.04.2020

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг "Экинларни экиш, парваришлаш ва ҳимоя қилишни механизациялаш" лабораторияси томонидан ишлаб чиқилган янги маҳаллий сеялка синовдан ўтяпти.

батафсил...




21.04.2020

ҚХМИТИ да қишлоқ хўжалиги экинларини пушталарда етиштириш билан шуғулланадиган деҳқонлар учун энергия ва ресурстежамкор техника воситаси, яъни пушталарга ҳажмий ишлов берадиган қурилма яратилди.

батафсил...




15.04.2020

ҚХМИТИ да полиз экинлари экиладиган далаларда пушта ҳосил қилиб органик ўғитларни локал соладиган энергия-ресурстежамкор комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди.

батафсил...




12.03.2020

Қашқадарё вилояти Бешкент қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида пахта териш машиналарига сервис ва таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи мухандис-механик ҳамда уларни бошқарувчи операторлар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.

батафсил...



Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида медиа-тур бўлиб ўтди

Бизнинг институтимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида медиа-тур бўлиб ўтди. Унда илмий муассасада фаолият кўрсатаётган олимларнинг сўнгги йилларда яратган фермербоп, импорт ўрнини босадиган, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича технологик хариталарда белгиланган агротехник операцияларни оптимал муддатларда ва талаблар даражасида бажарадиган, металл, ёнилғи-мойлаш материаллари, маблағ ва меҳнат сарфи каби ресурсларни тежайдиган, иш унуми юқори трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг янги намуналари намойиш қилинди.





Соҳани ривожлантиришга қаратилган қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳамда олиб борилган комплекс чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Натижада, 2020 йилда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида жами 18 та лойиҳа, 2 та фундаментал ва 10 та амалий, 5 инновация ҳамда 1 халқаро ҳамкорликдаги лойиҳалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда – деди институт директори техника фанлари номзоди Ботир Хушвақтов.





Ҳозирги пайтда республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари билан ҳамкорликда ресурстежамкор техника воситаларининг янги намуналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш тадбирлари бажарилмоқда.





Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг фаолияти давомида 60 дан ортиқ турли машина ва мосламалар ишлаб чиқилган, – деди илмий муассаса раҳбарининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Тошболтаев.

– Масалан, дунёда биринчи вертикал-шпинделли пахта териш машинаси, икки ярусли шудгорлаш технологияси ва плуги, далаларни кўп йиллик бегона ўтлар илдизларидан тозалайдиган машина, пахта чигитини аниқ экиш технологияси ва сеялкаси, ғўза тупларини чилпиш машинаси, пахта хомашёсини ташийдиган кўп звеноли трактор поезди, ингичка толали ва уруғлик пахтани терадиган машиналар, дунёда биринчи каноп йиғадиган комбайн, пахта чигитини саралайдиган ва қобиқлайдиган технологиялар, техника воситалари, сабзавотчилик трактори, ғўзапояли майдонларга дон экадиган агрегат, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари учун кичик техника воситалари яратилган.

– Лалми майдонларда уруғ экишга мослашган комбинациялашган пневматик сеялканинг дунёда бошқа муқобили йўқ. Чунки бу қурилма лалми ерларда бир йўла ерни юмшатиб, уруғни экиб ва тупроқ устини зичлаб беради.









Маълумот киритилган сана: 02.03.2020



Конференция бўлиб ўтади

2020 йилнинг 14-15 август кунлари Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида “Ресурстежамкор ва фермербоп қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” мавзусидаги Республика илмий-техник конференцияси ўтказилади.

Шу боис барчангизни ушбу ўтказиладиган Республика илмий-техник конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз!

Конференция талаблари билан танишинг ...

Маълумот киритилган сана: 24.02.2020


Янги сеялканинг саноат-тажриба нусхаси тайёрланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарори ижросини таъминлаш йўлида ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ билан институт ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ шу йилнинг 10 февраль куни институт ходимларидан бир гуруҳи (А.Қорахонов, А.Абдурахманов, А.Ибрагимов, А.Толибаев, М.Ўсаров, А.Эшдавлатов) Тошкент “Агрегат заводи” АЖга бориб, янгидан ишлаб чиқарилиши бошланаётган пневматик сеялканинг саноат-тажриба нусхаси билан танишдилар. Ушбу сеялканинг параметрлари ҚХМИТИнинг экинларни экиш, парваришлаш ва ҳимоя қилишни механизациялаш лабораторияси томонидан асосланган. Янги сеялка лаборатория ходимларининг бевосита муаллифлик назорати остида ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирги кунга келиб сеялканинг саноат-тажриба нусхаси тайёр қилинди. Эндиликда баҳорги экиш мавсумига қадар ушбу сеялка дастлабки лаборатория-текширув синовларидан ўтказилиб, мавсумда кенг дала синовларидан ўтказишга тайёрланади.












Маълумот киритилган сана: 14.02.2020



Техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси берилди


2020 йил 30 январ куни институмиз ходими Исоқова Зубайда Хабибуллаевнага Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарорига асосан 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражаси берилди.






Маълумот киритилган сана: 30.01.2020



Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг машинасозлик корхоналари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарорида келтирилган 7-бандига кўра «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ инновацион ишланмалар асосида яратилган машиналар ва механизация воситалари намуналарини белгиланган тартибда синаш учун тегишли шартномалар асосида тайёрлашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда уларга бўлган талабни, мавжуд аналогларга нисбатан техник параметрлари ва нархи бўйича рақобатбардошлигини комплекс тарзда ўрганишни амалга ошириши кўрсатиб ўтилган.


Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 29 январ куни институтда инновацион ишланмалар асосида яратилган, давлат синовларидан ўтган ва машинасозлик корхоналарида ишлаб чиқарилиши лозим бўлган машиналарни тижоратлаштириш ва кенг ишлаб чиқариш учун «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва институт ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тайёр машиналарни ишлаб чиқариш бўйича келишиб олинди ва бу бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.



«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибига кирувчи “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази”нинг конструкторлари ва институтнинг инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича мутахассиси бошчилигида тегишли олим-мутахассислар билан биргаликда босқичма-босқич заводларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи ҳал этилди.


Маълумот киритилган сана: 29.01.2020



Янги монографиялар босмадан чиқди


Институтимизнинг "Экинлар ҳосилини йиғиштириш машиналари" лабораторияси олимлари томонидан ёзилган янги монографиялар босмадан чиқди.


        

Маълумот киритилган сана: 13.01.2019



Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинди


Институт илмий ходими Фозилов Ғолибжон Ғуломжонович 2019 йил 18 декабрда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.T.10.01 рақамли Илмий Кенгашда 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, техника фанлари доктори, катта илмий ходим Астанақулов Комил Дуллиевич илмий раҳбарлигида, «Сўтаянчгич қурилмасини такомиллаштириш ва унинг параметрларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.


Маълумот киритилган сана: 24.12.2019



Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинди


Институт илмий ходими Исоқова Зубайда Хабибуллаевна 2019 йил 18 декабрда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.T.10.01 рақамли Илмий Кенгашда 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, техника фанлари доктори, профессор Байметов Рустам Исаевич илмий раҳбарлигида, «Ғўза қатор ораларида сунъий қувур ҳосил қиладиган иш органи параметрларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.


Маълумот киритилган сана: 24.12.2019



Техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимоя қилинди


Институт илмий ходими Ибрагимов Абдирасули Абдикаримович 2019 йил 14 декабрда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.T.10.01 рақамли Илмий Кенгашда 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, техника фанлари доктори, профессор Тўхтақўзиев Абдусалим илмий раҳбарлигида, «Ғўза қатор ораларига ишлов бериш ва донни қаторлаб экиш учун комбинациялашган агрегат ишлаб чиқишнинг илмий-техник ечимлари» мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.


Маълумот киритилган сана: 20.12.2019



Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинди


Институт илмий ходими Каримов Махмуд Рахматович 2019 йил 16 ноябрда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.T.10.01 рақамли Илмий Кенгашда 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, т.ф.д., к.и.х. Астанақулов Комил Дуллиевич илмий раҳбарлигида, «Махсар уруғини дастлабки тозалаш машинасининг параметр ва иш режимларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.


Маълумот киритилган сана: 18.11.2019



Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинди


Институт илмий ходими Норчаев Жалолиддин Рустамович 2019 йил 16 ноябрда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.T.10.01 рақамли Илмий Кенгашда 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, т.ф.д., профессор Тошболтаев Махамаджон Тожалиевич илмий раҳбарлигида, «Пиёз ковлагич конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.


Маълумот киритилган сана: 18.11.2019



«InnoWeek.Uz-2019» ҳафталиги


Тошкентда ЎзЭкспоМарказда «InnoWeek.Uz-2019» - инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти (ҚХМИТИ) илмий ходимлари ҳам қатнашмоқда.



ҚХМИТИ ходимлари Хотамов Бобомурод ва Қамбаров Бахтиёр



ҚХМИТИ ходими Артиқбаев Бахтияр

Маълумот киритилган сана: 30.10.2019



Диссертация ишининг муҳокамаси бўлиб ўтди


2019 йил 23 октябр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSс.27.06.2017.Т.10.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги йиғилишида 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тадқиқотчиси Исоқова Зубайда Хабибуллаевнанинг "Ғўза қатор ораларида сунъий қувур ҳосил қиладиган иш органи параметрларини асослаш" мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг муҳокамаси бўлиб ўтди.


Маълумот киритилган сана: 29.10.2019



Докторантурага қабул эълон қилинмоқда


Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти (ҚХМИТИ) 2020 йил учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:


05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш”;

05.07.02 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш”;

05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар”.


Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:


1. Ариза.

2. Маълумотнома (3.5 шакл бўйича ходимларни ҳисобга олиш шахсий варақаси).

3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (таянч докторантурага - ишлаётган талабгорлар учун, мустақил изланувчиликка - камида 2 йиллик илмий-педагогик стаж ёки муайян илмий ютуқларга эга) бўлиши керак.

4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси.

5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

6. 4х6 ҳажмдаги 4 та фотосурат.

7. Паспорт ва ҳарбий билет нусхалари (асли шахсан кўрсатилади).


Эслатма: Талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/ докторантура тизими орқали рўйхатдан ўтишлари керак.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 октябргача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 1-25 ноябр даврида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор қўрғони, Самарқанд кўча, 41. ҚХМИТИ, Илмий кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш шўъбаси.

Тел: 70-606-13-86; 70-606-37-04


Маълумот киритилган сана: 04.10.2019



Диссертация ишининг муҳокамаси бўлиб ўтди


2019 йил 25 сентябр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSс.27.06.2017.Т.10.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги йиғилишида 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тадқиқотчиси Ибрагимов Абдурасули Абдикаримовичнинг "Ғўза қатор ораларига ишлов бериш ва донни қаторлаб экиш учун комбинациялашган агрегат ишлаб чиқишнинг илмий-техник ечимлари" мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертация ишининг муҳокамаси бўлиб ўтди.


Маълумот киритилган сана: 26.09.2019



Диссертация ишининг муҳокамаси бўлиб ўтди


2019 йил 18 сентябр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSс.27.06.2017.Т.10.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги йиғилишида 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тадқиқотчиси Каримов Махмуд Рахматовичнинг "Махсар уруғини дастлабки тозалаш машинасининг параметр ва иш режимларини асослаш" мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг муҳокамаси бўлиб ўтди.


Маълумот киритилган сана: 24.09.2019



Кўргазмали семинар ўтказилди


Тошкент вилоятининг туманларида 2019 йил пахта ҳосили учун ғўзани дефоляция қилиш ҳамда 2020 йил ғалла ҳосили учун ғўза қатор оралари ва очиқ майдонларга кузги ғаллани сифатли экиш бўйича ўтказилган вилоят кўргазмали семинар жорий йилнинг 20 август куни Тошкент вилоятининг Қуйичиричиқ тумани Янги хаёт ҳудуди далаларида ўтказилди.

Семинарда Тошкент вилояти ва туманлари ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Пахта селекцияси ва етиштириш агротехнологияси, Ўсимликшунослик ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимлари, ҳудудга бириктирилган вилоят ва туман вакиллари, Сув истеъмолчилари уюшмалари (СИУ) раислари ва агрономлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, бошқа қишлоқ хўжалиги ходимлари қатнашдилар.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад ғўзани дефоляция қилиш ҳамда ғалла уруғини экиш учун ер тайёрлаш, ўғитлаш, тупроқ-иқлим шароитларига мос навларни танлаш ҳамда экиш тадбирларини ўз муддатида сифатли бажаришни амалга ошириш учун техника воситаларидан унумли ва самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Бунда асосан ғўза қатор оралари ва очиқ майдонларга дон экишдан олдин ерларга сифатли ишлов бериш, ўғитлаш ва экишда техника воситаларини тўғри ростлаб, сифатли ишлатишга алоҳида тўхталди. Шу билан бирга семинарда ҚХМИТИ ходимлари томонидан ишлаб чиқилган “Ғўза қатор оралари ва очиқ майдонларга бирйўла ишлов бериш ва донни қаторлаб экадиган комбинациялашган агрегат” хақида ҳам маълумотлар берилди ва буклетлар тарқатилди. Ушбу агрегат фермер хўжалик раҳбарларида катта қизиқиш уйғотди. Қуйида семинар жараёнидан лавҳалар келтирилган.








Маълумот киритилган сана: 21.08.2019



Инновацион ривожланиш вазирлигининг сертификати берилди


Институтимизга Инновацион ривожланиш вазирлигининг сертификати топширилди.




Маълумот киритилган сана: 09.07.2019



Техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси берилди


2019 йил 29 июн куни институмиз ходимлари Артикбаев Бахтияр Пирниязович, Темиров Сайдрахимхўжа Умарович, Хатамов Бобамурод Араббаевич, Тухтабаев Мирзохид Ахмаджанович ва Ғайбуллаев Бурхонжон Шерматжонович ларга Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарорига асосан 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражаси берилди.




Маълумот киритилган сана: 03.07.2019



кейинги саҳифаларга ўтиш ...

Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-601-0704
Факс: +998-70-601-0704
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқаТелеграмм канал qxmiti