Институт / Илмий кенгаш

Илмий кенгаш


Институтнинг Илмий Кенгаши доимий равишда фаолият олиб борувчи коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади. Унинг таркибига институтнинг етакчи олимлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассилари киради. У институтнинг илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли масалаларни кўриб чиқади, илмий тадқиқотларнинг тематик режаларини ва таклиф этилаётган методикаларни тасдиқлайди, институтда ва Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги бошқа институтларнинг механизация бўлимларида олиб борилаётган илмий ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади, вакант лавозимларни эгаллаш бўйича эълон қилинган танловлар бўйича илмий ходимларни, бўлим ва лаборатория раҳбарларини сайлайди.


Илмий Кенгашнинг асосий вазифалари.


Илмий Кенгаш ҚХМИТИ фаолиятининг қуйидагилар билан боғлиқ муҳим масалаларини муҳокама қилади:

- мавжуд имкониятлардан унумли ва тўлақонли фойдаланиш мақсадида институтнинг ҳозирги ва келажакдаги режаларининг лойиҳаларини;

- илмий-тадқиқот лойиҳалари, уларнинг иш дастурлари ва услублари ҳамда ҳисоботларини;

- илмий кадрлар тайёрлаш масалаларини;

- илмий-тадқиқот ишларини сифатли ўтказишни таъминлаш, лойиҳадаги кучлардан, ажратилган капитал маблағлардан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни илмий асосда ташкил этиш, бошқариш ва хўжалик ҳисобини такомиллаштириш, мусобақаларни ривожлантириш, илғорлар тажрибасини кенг ёйиш, мутахассисларни танлаш, улардан фойдаланиш ва бошқа масалаларни;

- институтга қарашли бўлинмалар, умуман институтнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни.


Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-601-0704
Факс: +998-70-601-0704
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқаТелеграмм канал qxmiti