Бўлим ва лабораториялар / Ёрдамчи бўлимлар

Машина ва механизмларни лойиҳалаштириш бўлими


Бошланғич талаблар ёки техник топшириқлар асосида яратилаётган истиқболли қишлоқ хўжалик техникаларининг тажрибавий ва саноат нусҳаларини тайёрлашда конструкторлик ҳизматининг ҳиссаси катта. Бунда конструкторлик ҳизматининг мутахассислари қуйидаги вазифаларни бажаради:


  • лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларни ишлаб-чиқиш;
  • компьютер дастурлари ёрдамида чизмаларни тайёрлаш;
  • ишлаб чиқарувчи заводларда машиналар, уларнинг узел ва деталлари тайёрланиши жараёнида қатнашиш;
  • янги машиналарнинг тажрибавий ва саноат нусҳаларининг лаборатория-дала шароитларида мустаҳкамлигини ва асосий кўрсатгичларини текшириш (синов) жараёнида қатнашиш.


Конструктор М. Ўсаров (ўнгдан учинчи)



Тажриба ва синов бўлими


Техникани тадқиқ қилиш ва синаш натижалари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ишончлилиги ва объективлиги, асосан метрологик таъминот сифати ҳамда ўлчовлар бир ҳиллиги талабларини бажариш билан белгиланади.


Институт метрологик ҳизмати анъанага кўра ўлчов воситалари ҳолатини назорат қилади. У, тензометриядан фойдаланиш орқали ўлчовларни бажариш бўйича Республикада деярли ягона бўлиб қолмоқда, бу борада “БМКБ-Агромаш” АЖ, ТИМИ, ТошДАУ, СамҚХИ ва қатор бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик шундан далолат беради.


2015 йилда янги электрон ўлчов воситалари сотиб олинди. Ўлчов воситаларини янгилаш давом этмоқда.



Муҳандис-метролог В. Батурин.




Патентшунослик ва кутубхона бўлими


Патентшунослик мутахассислари (бўлим бошлиғи Г. Аликулова) интеллектуал мулк объектлари ҳақидаги ахборотни йиғиш ва тарқатиш ҳамда уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:


  • қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларни ишлаб-чиқишнинг барча босқичлардаги патент изланишларини олиб боришда қатнашиш;
  • институтда амалга оширилган ихтиролар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
  • интеллектуал мулк объектлари (фойдали моделлар, ихтиролар, товар белгилари, саноат намуналари ва бошқалар) бўйича талабномаларни ва зарурий техник ҳужжатларни тўлдиришда, ҳисоб-китобларни бажаришда, тажрибавий намуналарни ишлаб чиқариш ва синашда илмий ҳодимларга кўмаклашиш;
  • институт илмий ҳодимларини ихтирочилар ҳуқуқлари билан таништириш;
  • замонавий компьютер техникаси, коммуникация ва алоқа воситаларидан фойдаланиб институт фаолияти йўналишларига мос равишда патент фондини тизимли тўлдириб бориш ишларини бажариш;
  • интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ишларида қатнашиш.

Институтнинг патент фонди ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк бўйича тўлиқ ва рефератив баёнларини ўз ичига олади (ҳажми 280 минг ҳужжат).


Институтнинг кутубхона фонди 100 минг дан ортиқ китоб, журнал, диссертация ва ҳисоботлардан иборат. Кутубхоначи О. Макарова.



Ўқув зали




Ўзгартирилган сана: 20.02.2019



Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-601-0704
Факс: +998-70-601-0704
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқаТелеграмм канал qxmiti