2018 йилнинг 28 феврал куни Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректори Б.У.Хасановнинг “Сайёр қабули” бўлиб ўтди.

 

 

 

Унда Б.У.Хасанов ўз сўзида жойларда муаммоларни ўрганиш учун очиқ мулоқот ўтказишга келганини қайд этди.

ТИҚХММИ проректорига йиғилиш иштирокчилардан саволлар ҳамда таклифлар берилди.

ҚХМЭИ жамоаси аъзоларидан Р.И.Бойметов, М.Т.Тошболтаев, М.Т.Мансуров, О.Ш.Очилдиев, А.А.Ибрагимов, С.М.Мўминов ва А.Х.Ражабовлар сўзга чиқдилар.

 

 

 

 


 

Маълумот киритилган сана: 01.03.2018