ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАСИ МУТАХАССИСЛАРИ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСЛАРИ ИШ БОШЛАДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика худудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 январдаги 21-сон қарорини бажариш юзасидан “Ўзагросаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси томонидан 2020 йил 19 январда тасдиқланган 3-сон йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагросаноатхолдинг” акциядорлик жамияти, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Пахта териш машиналарига сервис ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш ва уларни бошқаришда малакали мухандис-механик ҳамда операторларни қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисидаги” қарорига кўра Қашқадарё вилояти Бешкент қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида мухандис-механик ҳамда операторлари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув курсларида МХ-1,8 пахта териш машинаси бўйича жорий йилнинг 2 мартидан 7 мартигача 2 та гуруҳда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг катта илмий ходимлари А.Қодиралиев ва И.Тўлановлар томонидан 7 соат маъруза ва 11 соат амалий жами 18 соат машғулотлар ўтказилди.











Машғулотлар эркин савол-жавоблар тариқасида ўтказилганлиги ҳар иккала томон учун хам фойдали бўлди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди, мутахассислар МХ-1,8 пахта териш машинасидаги мавжуд камчиликларни бартарф этиш мақсадида тажрибали операторларнинг қимматли фикрларини ўрганишди. Худди шундай ўқув курслари Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани агросаноат ва транспорт касб-хунар коллежида хам ўтказилди.





Навбатдаги ўқув курслари Сирдарё вилояти Малик агросаноат ва Жиззах вилояти Дўстлик кишлоқ хўжалик коллежларида ҳам 30 мартдан 4 апрелгача ўтказилиши кўзда тутилган.


Маълумот киритилган сана: 12.03.2020