Тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлаш чуқурлиги ва унинг барқарорлигини аниқлаш учун қурилма
Ҳозирда янги яратилаётган қишлоқ хўжалик машиналарини ишлов бериш чуқурлиги ва унинг барқорорлигини аниқлашда мавжуд усул TSt 63.04:2001 “Испытания сельскохозяйственной техники. Машины и орудия для поверхностной обработки почвы. Программа и методы испытаний” ва бошқа меъёрий хужжатларда таъкидланган усулда аниқланмоқда. Унга асосан белгиланган барча ишлар қўл меҳнатдан бажарилади.
Иш органларини тупроққа етарли даражада ботишини таъминлаш ҳамда ишлов бериш чуқурлигини созлаш учун кўп ҳолларда осиш механизмлари чўзилиш ёки сиқилишга ишлайдиган босим пружиналари билан жиҳозланади.
Ушбу қурилма тупроққа ишлов берувчи тиркама ва осма қишлоқ хўжалик машиналарининг ишлов бериш чуқурлиги ва унинг барқарорлигини аниқлаш учун қўлланилади.
ҚХМИТИда қишлоқ хўжалик машиналари ишлов бериш чуқурлигини аниқлайдиган қурилманинг тажриба нусхаси тайёрланди (1-расм), унинг қулфи 1 барча қишлоқ хўжалик машиналари рамасига ўрнатиш учун универсал этиб тайёрланди. Унинг ишлаш принципи қуйидагича: қишлоқ хўжалик машина ишчи қисмлари тупроққа кириши билан қурилма ғилдираги дала юзасида юради, яъни қурилма ғилдираги 4 дастлабки ҳолатидан иш органи тупроққа ботиш чуқурлигича кўтарилади, бу ўз навбатида параллел механизм 2 га ўрнатилган электрон линейка 5 қайд этиб боради ва бу маълумотни маълумот узатиш қурилма 3 га узатади. Узатилган маълумотни қабул қилиш қурилмаси 7 ёрдамида қабул қилиб экранга график ёки рақам кўринишда узатади.
1-универсал қулф; 2- параллелограмм механизм; 3- маълумотни узатиш қурилмаси; 4-ғилдирак; 5 - электрон линейка; 6-қайд этиш қурилмаси; 7-маълумотни қабул қилиш қурилмаси.
1-расм. Ишлов бериш чуқурлигини ўлчаш қурилмасининг умумий кўриниши.
Электрон линейкадан келаётган сигнални қайта ишлаш ва уни узатиш учун ҳамда қабул қилиш учун С++ тилида махсус дастур ишлаб чиқилган.
Ишлаб чиқилган қурилманинг тажриба ўтказишдан олдин тарировка қилинади. 2-расмда тарировка қилиш жараёни келтирилган. Қишлоқ хўжалик машинасини текис жойга қўйиб унинг рамасига қурилма қулф ёрдамида ўрнатилади, бунда қурилма ғилдираги қишлоқ хўжалик машинасининг ишчи қисмининг баландлигига тенг қилиб ўрнатилади. Қурилма ғилдираги остига баландлиги 5 см бўлган тақинларни кетма-кет қўйиб текширилади.
1-параметрлари асосланаётган чизел-култиватор, 2-маълумотларни узатувчи радио-антенна, 3-ишлов бериш чуқурлигин аниқловчи қурилма, 4-баландлиги 5 см бўлган тиқинлар.
2-расм. Қурилманинг тарировка қилиш жарёни.
Қурилманинг техник тавсифи
Кўрсаткичлар номи |
Кўрсаткичлар қиймати |
Тури |
ўрнатма |
Тупроққа ишлов бериш машиналарини ишлов бериш чуқурлигини назорат чегараси, м |
0 дан 0,5 гача |
Кучланиш, В |
3 дан 12 гача |
Қувват сарфи, Вт |
20 |
Иш вақтидаги ҳарорати, °С |
-70 дан 70 гача |
Қайд этилган маълумотларни қабул қилиш каналлар сони, дона |
12 |
Габарит ўлчамлари, мм |
1300 х 1000 |
Массаси, кг |
12 |
Қурилманинг асосий иш кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар номи |
Кўрсаткичлар қиймати |
Ўртача ишлов бериш чуқурлигининг аниқлаш чегараси, см |
5 дан 50 гача |
Ўлчов аниқлиги, мм |
±5 |
Қурилмани ўлчаш тезлиги, с |
0,07 |
Маълумотни узатиш ва қабул қилиш радиуси, м |
500 |
Маълумотни узатиш частотаси, GHz |
2,4 |
Тупроққа ишлов бериш машиналарнинг ишлов бериш чуқурлигини аниқлашда умуман инсон фактори иштирок этмайди ва тўла автоматлаштирилади. Яъни, электрон рақамли форматга ўтказилиб масофадан бошқарилади ва маълумотлар олинади.
Қишлоқ хўжалик машиналарининг ишлов бериш чуқурлиги ва унинг барқарорлигини аниқлайдиган қурилмадан фойдаланилганда ўлчов ишларини аниқлигини ошади, меҳнат ва сарф-харажатлар камаяди.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИ (ҚХМИТИ) Абдувахобов Д., Комилов Н. Тел.: +998977421127
Маълумот киритилган сана: 15.06.2020
|