Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев 2020 йил 21 июл куни Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди
Ташрифдан мақсад институтда мавжуд ер майдонларидан, бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш, институтнинг моддий техник базасининг бугунги ҳолати ҳамда олиб борилаётган илмий изланишларнинг натижалари ва келгусида институт фаолиятини ривожлантиришни тубдан яхшилаш бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олиш.
Шу билан бирга, институтда мавжуд имконият ва заҳиралардан етарлича фойдаланиш, институт фаолияти билан яқиндан танишиш, институтда фойдаланиб келинаётган мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати ва бино-иншоатлар ҳамда лабораториялар фаолияти, институтнинг моддий техник базасининг ҳозирги кундаги ҳолати ҳамда ўтказилаётган илмий тадқиқотлар натижалари ва келгусида институт фаолиятини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Институт томонидан соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал этишни янгича ёндошув асосида ташкил этиш, илмий салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш ва яратилган истиқболли ишланмаларни амалиётга тезкор жорий этиш, тижоратлаштириш ҳамда олим ва мутахассисларнинг масъулият ва шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида институт директори Б.Хушвақтовнинг ҳисоботи эшитилди.
Янги ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштириш мақсадида институт олимлари томонидан яратилган кенг қамровли чизел-култиватор, кенг қамровли осма мола-текислагич, ғўза қатор оралари ва очиқ майдонларга қаторлаб дон экадиган сеялка, универсал пневматик сеялка ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини саралайдиган қурилмаларнинг саноат нусхаларини тайёрлаб ҳар бир вилоятда кўргазмали семинарлар ўтказиш чораларини кўриш ишлари белгилаб олинди.
Маълумот киритилган сана: 22.07.2020
|