12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган
КСМ-1 картошка эккич


12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган КСМ-1 картошка эккич ўзининг ихчам ташқи ўлчамларига эгалиги ва эккич аппаратининг ҳаракатланиши оддий конструкциядан иборат эканлиги билан ажралиб туради. Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун фойдаланишда қулай техника воситаси.

Вазифаси – картошка уруғини экишда кам энергия сарфлаб унинг экиш тўлиқлигини ошириш.

Қўлланиш соҳаси – қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг картошкачиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари.

Жорий этилиши – 12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган КСМ-1 картошка эккичнинг тажриба нусхаси Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий тадқиқот институти экспериментал-тажриба фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган.

Ҳозирги кунда 12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган КСМ-1 картошка эккичнинг тажриба-саноат нусхасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилаяпти.



         



Қисқача техник тавсифи

Кўрсаткичлар номи Кўрсаткичлар қиймати
Агрегатланиш тури Осма
Массаси, кг 85
Эни, см 70
Бункерининг сиғими, кг 24
Сферик дисклари сони, дона 2
Сферик дисклари диаметри, см 20



Кичик фермер ва деҳқон хўжаликлари учун ишлаб чиқилган КСМ-1 картошка эккични қўллаш ёқилғи сарфини 18,5 % га ва эксплуатацион харажатларни 12,7 % га камайтиради.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИ (ҚХМИТИ)
Бойметов Р., Норчаев Д.
Тел.: +998975375108
E-mail: davron_1983k@mail.ru


Маълумот киритилган сана: 26.06.2020