Институтимиз ходимларининг Беларус Республикасига
хизмат сафари ҳақида


“Беларус Миллий Фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий амалий маркази” РУК Бош директори С.Г. Яковчикнинг таклифи билан 2019 йилнинг 15-18 апрел кунлари институт директори А.Х.Ражабов, етакчи илмий ходим т.ф.д., профессор Р.И.Байметов ва PhD, докторант Х.Ғ.Абдулхаевлар Беларус Республикасинг Минск шаҳрида хизмат сафарида бўлишди.

Хизмат сафарининг асосий мақсади халқаро ҳамкорлик лойиҳасининг иш дастури ва вазифаларини муҳокама қилиш ва келишиш, истиқболдаги йўналишларни белгилаб олиш. Бундан ташқари марказ фаолияти ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда машинасозлик заводлари билан яқиндан танишиш.



Хизмат сафари давомида институт ходимлари “Беларус Миллий Фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-амалий маркази” РУК ва унинг “Экспериментал заводи” ДК, “Минск трактор заводи” ОАЖ (МТЗ), “Зазерье” шўъба корхонаси, “Минск автомобил заводи” ОАЖ (МАЗ) ва “Амкодор” ОАЖ га ташриф буюришди.


Делегациямиз аъзолари “Беларус Миллий Фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий - ишлаб чиқариш маркази” РУК Бош директори С.Г. Яковчикнинг қабулида бўлди.


 

“Экспериментал завод” ДК ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи А.А. Близнюк завод фаолияти ва унинг маҳсулотларига оид маълумотлар билан таништирмоқда.

 

“Минск трактор заводи” ОАЖ

 

 

“Беларус МФА қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИИЧМ” РУК “Зазерье” шўъба корхонаси


 
“Беларус МФА қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИИЧМ” РУК шўъба корхонанинг биогаз ишлаб чиқариш қурилмаси

 

“Минск автомобил заводи” ОАЖ


 
“Амкодор” ОАЖ  га ташриф

 

 

Маълумот киритилган сана: 30.04.2019