Институт / Раҳбарият

Институт раҳбарияти


Директор

Азизов Шухрат Шодиевич

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори

1983 йилда Қашқадарё вилояти, Касби туманида туғилган. 1999-2006 йилларда Қашқадарё вилояти Касби тумани А.Навоий номли қишлоқ хўжалиги кооперативи ишчиси, 2002-2006 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси, 2006-2008 йилларда Тошкент давлат аграр университети магистранти, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва агрокимё бошқармасининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш сектори етакчи мутахассиси, 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ёрдамчиси – Котибият мудири, 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ёрдамчиси, 2022 йил 21 июлдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба ва жума кунлари соат 1000 дан 1600 гача.


Директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслахатчиси

НОРЧАЕВ ДАВРОН РУСТАМОВИЧ

Техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

1983 йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. 2001-2005 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси, 2005-2007 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти магистранти, 2007-2008 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив машиналар кафедраси лаборанти, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти аспиранти, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти тупроққа экишгача ишлов беришни механизациялаш лабораторияси кичик илмий ходими, 2014-2016 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий- тадқиқот институти катта илмий ходим-изланувчи, ички ўриндошлик асосида ҚХФЁ-2-001 лойиҳа раҳбари, 2016-2017 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий- тадқиқот институтининг ҚХИ-2-004-2016 лойиҳа раҳбари, 2018-2020 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтининг тупроққа ишлов бериш ва ер текислаш машиналари лабораторияси катта илмий ходими, ЁҚХ-Фтех-2018-51 лойиҳа раҳбари, 2018-2021 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг “Боғдорчилик ва сабзавотчиликни механизациялаш” лабораторияси раҳбари лавозимларида ўз фаолият олиб борган. 2021-2022 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори. 2022 йил 21 июлдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчиси.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача.


Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

ТОШБОЛТАЕВ МАХАМАД ТОЖАЛИЕВИЧ

Техника фанлари доктори, профессор.

1947 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1971 йили Тошкент давлат техника университети (собиқ Тошкент политехника институтини) тамомлаган. 1971-1973 йилларда Давлат махсус конструкторлик бюросида муҳандис-конструктор бўлиб ишлаган. 1973 йилдан 1985 йилгача Тошкент темир йўл транспорти инженерлари институти катта муҳандиси, катта илмий ходими, ассистенти, кафедра доценти лавозимларида ишлаган. 1985-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси лаборатория мудири, 1993-1996 йилларда Ўрта Осиё «Агромаштаъмир» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 1996 йилда «Қишлоқ хўжалик таъмирлаш» фирмаси бош директорининг биринчи ўринбосари, 1996-1999 йилларда «Ўзбекистон қишлоқ хўжалик таъминот-таъмир» давлат қўмитаси фан, техника тараққиёти, машиналарни синаш, реклама ва тарғибот бошқармаси бошлиғи. 1999-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2007 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган. 2010 йилдан буён Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари. 2017 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. 2019 йилдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари соат 1400 дан 1600 гача.


Илмий котиб

ИБРАГИМОВ АБДИРАСУЛИ АБДИКАРИМОВИЧ

Техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

1982 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. 1998-1999 йилларда “Нукус-шах” очиқ акциядорлик жамияти ишчиси. 2003 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 2003-2005 йилларда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали магистранти. 2005-2007 йилларда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Умумтехник фанлар ва хаёт фаолияти ҳавфсизлиги” кафедраси ассистенти. 2007-2018 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти аспиранти, кичик илмий ходими, лойиҳа раҳбари, илмий кадрларни тайёрлаш бўлими раҳбари, катта илмий ходим-изланувчи, катта илмий ходими. 2019 йилдан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг илмий котиби.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача.


Директорнинг ишлаб чиқариш ва маркетинг бўйича ўринбосари

Ходжиев Фарходжон Мусурмонкулович

1970 йил Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. 2008 йили Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 1988-2009 йилларда Жиззах шаҳар 2517-автожамланма РММ бўлими II-разрядли таъмирловчи чилангар, РММ техника хавфсизлик бўлими муовини, марказий устахона техник хавфсизлиги муҳофазаси бошлиғи. 2009-2012 йилларда “GM O‘zbekistan” АЖ Тошкент шаҳар филиалида йиғув цеҳи бригадири. 2012-2019 йилларда “UzAuto Motors” AЖ Тошкент шаҳар филиал йиғув цеҳи бошлиғи. 2023 йилдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг ишлаб чиқариш ва маркетинг бўйича ўринбосари.

Телефон: +998-70-601-0704

Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz

Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача.


Маълумот ўзгартирилган сана: 17.04.2023

Институт тузилмасини кўриш учун “ссылка”ни босинг.




Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-601-0704
Факс: +998-70-601-0704
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқаТелеграмм канал qxmiti