Бошқа маълумот / Ҳамкорлар

Ҳалқаро ҳамкорлик



  • Ишонч муваффақиятлар гарови! Мана шу шиор билан ҚХМИТИ бугунги кунда Жаҳон банки (WB), Осиё тараққиёт банки (ADB), GEF, ТIКА (Туркия), KOICA (Корея), JICA (Япония), ГТЦ (Германия) ва бошқа ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда.
  • Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Германия техник ҳамкорлик маркази билан биргаликда республика қишлоқ хўжалигига замонавий энергия ва ресурстежамкор технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш ҳажмларини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва 5 та вилоятда “ҚХМИТИ агромелиоратив технологик парклари” ташкил этилди.
  • ТIКА (Туркия) кўмагида ҳимояланган муҳитда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш бўйича замонавий иссиқхона комплекси ташкил этилди.
  • KOICA (Корея) билан ҳамкорликда соя етиштириш ҳажмини ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
  • JICA (Япония) кўмагида илмий ходимлар Японияда малака ошириб келишяпти.
  • Шунингдек, ВИМнинг Агроинженерия бўйича Федерал илмий маркази (ВИМ, Россия Федерацияси, https://vim.ru/), Машина-трактор паркидан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича Бутунроссия технологик илмий-тадқиқот институти (ГОСНИТИ, Россия Федерацияси, http://www.gosniti.com/), Волгоград давлат аграр университети (Россия Федерацияси, https://www.volgau.com/), Аграр фанлар бўйича Украина миллий академиясининг миллий илмий маркази (бош институти) «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш институти» (ННЦ “ИМЭСХ”, Украина, https://imesg.gov.ua/), Қишлоқ хўжалиги техник таъминоти институти (Рязан ш., Россия Федерацияси, http://vnims.rzn.ru/), П.А.Столыпин номидаги Омск Давлат аграр университети (Омск ш., Россия Федерацияси, https://www.omgau.ru/), Урал Давлат аграр университети (Россия Федерацияси, http://www.urgau.ru/), «Беларус Миллий Фанлар академиясининг қишлоқ хўжалигини механизациялаш бўйича Илмий-амалий маркази» номли Республика унитар корхонаси (Беларус, https://belagromech.by/), Россия Давлат аграр сиртқи таълим университети (Россия Федерацияси, https://www.rgazu.ru/) билан яхши ҳамкорлик ўрнатилган.




Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-601-0704
Факс: +998-70-601-0704
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқаТелеграмм канал qxmiti