"Дон ва озуқа экинларини йиғиштириш машиналари" секцияси


Асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

·    дон ва озуқа экинларини йиғиштириш, дастлабки ишлов бериш учун энергия-ресурстежамкор технологиялар ва иш сифати юқори бўлган техника воситаларини ишлаб чиқиш йўналишида тадқиқотлар олиб бориш;

·    жаҳон андозаларига мос келадиган янги дон ва озуқа экинларини йиғиштириш ва дастлабки ишлов бериш қишлоқ хўжалик машиналари учун дастлабки талабларни ишлаб чиқиш;

·    Ўзбекистонга хориждан олиб келинган дон ва озуқа экинларини йиғиштириш ва дастлабки ишлов бериш машиналар намуналарининг адаптация синовларини ўтказиш, уларнинг самарадорлик даражаларини баҳолаш ҳамда Республика шароитига мослаштириш бўйича илмий-амалий ишларни бажариш;

·    дон ва озуқа экинларини йиғиштириш ва дастлабки ишлов бериш қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланишга доир илмий тадқиқотларни бажариш, тегишли тавсиялар, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

·    механизациялашни таъминлайдиган истиқболли машиналашган агротехнологиялар ва ресурсларни тежайдиган кичик ҳажмли техника воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

·    Ўзбекистонда сояни экиш, йиғиштириш ва уруғини тозалашнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва машиналарини асослаш, уларнинг тажриба-синовларини ўтказиш ва амалиётга жорий этиш;

·    донли ва бошоқли экинлар ҳосилини йиғиштириш учун ғалла комбайнининг ўриш, янчиш ва тозалаш ишчи қисмлари иш жараёнини назарий ҳамда тажрибавий тадқиқ этиб, уларнинг турли ўрим шароитлари учун параметрлари ва иш режимларини аниқлаш.


Яратилган машиналар

Айрим машиналарнинг техник тафсилотлари билан танишинг.

                       


Лабораторияда бажарилган илмий-тадқиқот ишлари:

2015-2019 йиллар давомида “Ўзбекистонда мойли экинларни йиғиштириш ва уруғини тозалашнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва машиналарини асослаш” мавзусидаги амалий лойиҳада “Доминатор-130” ва “Нью Холланд ТС-5060” комбайнларини мойли экинларни йиғиштиришга адаптациялаш усуллари ишлаб чиқилди, комбайнлар жаткаси кунгабоқарни йиғиштиришга мослаштирилди, мойли экинлар уруғини дастлабки тозалаш машинаси ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

“Ўзбекистон шароитида маржумак (гречиха) етиштириш агротехнологиясини мукамаллаштириш ва унинг донини қайта ишлашнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” мавзуси бўйича амалий лойиҳада Ўзбекистон шароитида маржумак етиштириш агротехнологияси такомиллаштирилди ҳамда маржумак донини қайта ишлаб ёрма ишлаб чиқарадиган қурилма ишлаб чиқилди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон шароитида сояни кам нобудгарчилик билан йиғиштириб олиш ҳамда дуккакли экинлар уруғини тозалашнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш устида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон шароитида маккажўхорини донга қобиқли сўта кўринишида эртароқ йиғиштириш технологияси ва техника воситаларининг илмий асосларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида маккажўхорини донга қобиқли сўталар кўринишида йиғадиган машинаси ва қобиқли сўталарни донини ўзагидан ажратувчи сўтаянчгич машиналарининг илмий асослари ривожлантирилиб параметр ва иш режимлари асосланди.

“Турли шароитларда сояни агротехника талаблари даражасида экиш ва йиғиштириш учун техника воситаларини мослаштириш ва такомиллаштириш” мавзуси бўйича сояни агротехника талаблари даражасида экиш ва етиштирилган ҳосилни кам нобудгарчилик билан йиғиштириб олиш ҳамда дуккак экинлар уруғини тозалаш ва саралашнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш борасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.


Лаборатория ходимлари дала тажрибаларида

                     


Сўнгги йилларда олинган патентлар

           


Яратилган машиналар кўргазма ва намойишларда

             


Лабораториянинг истиқболли режалари

·    Дуккакли дон экинларини йиғиштириш ва донини тозалашнинг самарали усуллари ҳамда уларни амалга ошириш учун ресурстежамкор техника воситаларини ишлаб чиқиш;

·    Шолини йиғиштириш ва донини тозалашнинг самарали усуллари ҳамда уларни амалга ошириш учун ресурстежамкор техника воситаларини ишлаб чиқиш;

·    Беда ва бошқа озуқа экинларини йиғиштириш учун замонавий янги авлод косилкаларини яратиш;

·    Чорва молларига озуқа тайёрлаш ва уни тарқатишда қўлланиладиган ресурстежамкор техника воситаларини ишлаб чиқиш;

·    Маккажўхорини донга ва кўк ҳолида силосга йиғиштирадиган (универсал) ресурс тежамкор маккажўхори йиғиш машинасининг илмий-технологик асосларини ишлаб чиқиш;

·    Мош экинини йиғиштириш ва уруғини тозалашнинг мақбул усулларини танлаш ва машиналарини асослаш.


Ходимлар ҳақида маълумот

Очилдиев Отабек Шодиевич

 

Тел. +99897 448 60 90

E-mail: otabek_uzmei@mail.ru

МВ-ҚХ-А-ҚХ-2018-189 лойиҳаси катта илмий ходими

Илмий-тадқиқот соҳасидаги қизиқиши: Дон, озуқа ва ем-хашак экинлар ҳосилини йиғиштириш ва дастлабки ишлов бериш учун янги технология ва техника воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш

Хатамов Бобомурод Араббаевич

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори

Тел. +99897 759 51 84

Email: bobomurod_uzmei@inbox.uz, bobomurod230984@mail.ru

МВ-ҚХ-А-ҚХ-2018-189 лойиҳаси катта илмий ходими

Илмий-тадқиқот соҳасидаги қизиқиши: Экинлар ҳосилини йиғиштириш учун янги энергия-ресурстежамкор технологиялар ва техника воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш

Фозилов Ғолибжон Ғуломжонович

 

Тел. +99899 402 99 88

E-mail: golibjon270784@mail.ru

МВ-ҚХ-А-ҚХ-2018-189 лойиҳаси кичик илмий ходими

Илмий-тадқиқот соҳасидаги қизиқиши: Ўсимликлар ҳосилини йиғиштириш, бирламчи қайта ишлаш учун янги технология ва техника воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш

Каримов Махмуд Рахматович

 

Тел. +99897 785 52 25

E-mail: maxmudkarimov@rambler.ru

МВ-ҚХ-А-ҚХ-2018-189 лойиҳаси кичик илмий ходими

Илмий-тадқиқот соҳасидаги қизиқиши: Экинлар уруғини тозалаш учун янги технология ва техника воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш

Расулов Азамат Давронович

 

Тел. +99895 504 23 05

E-mail: azamat.rasulov.86@bk.ru

ҚХМИТИ таянч докторанти

Илмий-тадқиқот соҳасидаги қизиқиши: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун янги технология ва техника воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш


Ўзгартирилган сана: 03.08.2019