«Мобил энергетика воситалари» лабораторияси


Лаборатория раҳбари

Қамбаров Бахтиёр Акбаралиевич, техника фанлари доктори, доцент

1972 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 1995 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган. 1995-1996 йилларда харбий қисмда бўлинма командири, 1996-2001 йилларда Наманган автомобил мактабида етакчи ўқитувчи, 2001-2006 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти (ЎзМЭИ) аспиранти, кичик илмий ходими, 2006-2011 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институти «Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш» кафедраси доценти, 2011-2018 йилларда ЎзМЭИ катта илмий ходими, лойиҳа раҳбари лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг «Мобил энергетика воситалари» лабораторияси раҳбари.

Тел.: +998 93 923 20 27

E-mail: b_kambarov@rambler.ru


Лаборатория ходимлари тўғрисида маълумот

  • Хаджиев Абдумуталиб Хаджиевич, т.ф.д., профессор, академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Абу Райхон Беруний номидаги Давлат мукофоти соҳиби.
  • Тўланов Исомиддин Отабекович – катта илмий ходим.
  • Йўлдошев Ортиқ Комилович – катта илмий ходим.
  • Холиқов Бахтиёр Абдуғаппорович – кичик илмий ходим.
  • Солиев Хаитали Мирзадавлатович – кичик илмий ходим.
  • Норбаев Бахтиёр Эркинович – техник.


Лабораториянинг асосий вазифалари ва йўналишлари

Лабораториянинг асосий вазифаси замонавий бақувват, рақобатбардош ҳайдов, чопиқ ва транспорт тракторлари, мотоблоклар, мобил энергетик воситаларни иш унуми ва сифатини ошириш, меҳнат, энергия ва ёнилғи сарфини камайтириш ҳамда экологик муҳофазани таъминлаш йўналишларида такомиллаштириш, уларнинг янги турларини ишлаб чиқишдан иборат.

Бунга эришишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • кенг қамровли қишлоқ хўжалик машиналари билан агрегатланадиган манёврчан, баланд агротехник тирқишга эга тўрт ғилдиракли чопиқ тракторларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • интенсив боғлар ва токзорлар учун махсус тракторларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • транспорт ва юклаш-тушириш воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • сабзавот-полизчилик тракторини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • замонавий бақувват, рақобатбардош ҳайдов, чопиқ ва транспорт тракторларини қишлоқ хўжалик машиналари билан агрегатлаш режимлари ва машина-трактор агрегатлар таркибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • фермер хўжаликларида кичик контурли дала ва иссиқхоналар майдонларида ер ҳайдаш, ўсимлик уруғларини экиш ва қатор ораларига ишлов бериш ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш учун мотоблокларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • замонавий хориж тракторлари ва транспорт воситаларини республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда синовларини ўтказиш;
  • замонавий энергетика, транспорт, юклаш-тушириш воситаларини чет эллик ҳамкорлар билан тажриба лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ҳамда хўжалик шароитида синов ишлари олиб бориш ва қишлоқ хўжалигига кенг жорий этиш;
  • истиқболли тракторлар типажини тадқиқ этишга доир илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;
  • лабораторияда яратилган илмий ҳажмдор ишланмаларни машинасозлик корхоналари ва буюртмачиларга топшириш;
  • ишлаб чиқилган ишланмаларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш устидан муаллифлик назоратини олиб бориш.


Лабораториянинг ҳозирги кундаги фаолияти

Лабораторияда 2015-2017 йилларда ҚХА-3-026-2015 «1,4-2,0 синфдаги тўрт ғилдиракли пахтачилик тракторига фаол, баланд клиренсли, портал туридаги олд кўприкнинг конструктив параметрларини ишлаб чиқиш ва 0,9 ва 0,6 м ғўза қатор ораларида унинг агротехнологик тавсифларини тадқиқ этиш» (лойиҳа раҳбари т.ф.н., доц. Б.А.Қамбаров), КА-3-026-2015 «Интенсив боғлар ва токзорлар учун махсус тракторнинг параметрларини асослаш» (лойиҳа раҳбари – катта илмий ходим И.О.Туланов) лойиҳалар доирасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди ва улар асосида кенг қамровли қишлоқ хўжалик машиналари билан агрегатланадиган чопиқ тракторининг тажриба нусхаси тайёрланиб, давлат синовларидан ўтказилди. Интенсив боғлар ва токзорларда ишлатиш учун махсус тракторга Дастлабки талаб, Техник топшириқ ишлаб чиқилди ва улар асосида лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари тайёрланди. Илмий-тадқиқот натижалари ишлаб чиқариш корхоналарига топширилди.

Айни даврда лабораторияда қуйидаги амалий лойиҳалар доирасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда:

1. ҚХ-Атех-2018-156 «Юк кўтарувчанлиги юқори бўлган тиркамалардан ташкил топган трактор поездининг иш унумини ва ундан фойдаланиш даражасини икки марта оширишга доир илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш»

Лойиҳа раҳбари т.ф.д., профессор М.Т.Тошболтаев.

2. ҚХ-Атех-2018-154 «60 см ғўза қатор ораларида кенг қамровли машиналар билан қўшиб ишлатиладиган 4К4 схемадаги чопиқ тракторининг параметрлари ва агротехник кўрсаткичларини асослаш»

Лойиҳа раҳбари т.ф.н., доцент Б.А.Қамбаров.

3. МВ-Атех-2018-242 “Исследование и обоснование параметров портального высококлиренсного садоводческого и виноградникого трактора движущейся при обработке над рядками плодовых насаждений”

Лойиҳа раҳбари, катта илмий ходим И.О.Тўланов.

Лабораторияни ёш илмий кадрлар билан таъминлаш мақсадида ушбу лойиҳаларни бажаришда институт кичик илмий ходимлари Б.А. Холиқов, Х.М.Солиев, З.Сейтимбетовалар жалб этилган.

2018-2020 йилларда лаборатория ходимлари томонидан 48 та илмий ишлар тайёрланиб чоп этилди, жумладан 3 та патент 1 та монография. Шу билан бирга маҳаллий даврий журналларда 6 та, хорижий журналларда 8 та мақола чоп этилди, республика миқёсида ўтказилган илмий-техник конференцияларда 20 та ҳамда халқаро миқёсда ўтказилган илмий-техник конференцияларда 10 та мақола чоп этилди.


Яратилган илмийҳажмдор маҳсулотлар

Баланд агротехник тирқишга эга тўрт ғилдиракли универсал чопиқ тракторининг техник тафсилотлари билан танишинг.

         


Лаборатория томонидан амалга оширилган илмий тадқиқот ишларининг натижалари

Лаборатория ходимлари томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида қуйидаги тракторлар ишлаб чиқилган:

ЎзМЭИ ва «Трактор» махсус конструкторлик бюроси билан 3К2 схемадаги тракторнинг манёврчанлик сифатларидан қолишмайдиган кенг қамров қишлоқ хўжалик машина (6 ва 8 қаторли)лари билан агрегатланадиган 4К4 схемадаги чопиқ трактори яратилган. Уни ишлаб чиқаришда қўллаш иш унумдорлигини 1,4–1,6 маротаба ортишига, меҳнат сарфи ва эксплуатацион харажатларни мос равишда 25,3 ва 8,5 фоиз камайишига олиб келади;

«Трактор» махсус конструкторлик бюроси, ЎзСПЭваКИТИ билан ҳамкорликда ТТЗ-80.11 базасида сабзавотчилик ва картошка экинларини етиштиришнинг механизациялашган жараёнларида комбинациялашган агрегатлар билан биргаликда бажаришга мўлжалланган ТТЗ-100SP трактори яратилди. Бунда Сабзавот экинларини етиштиришда қўлланиладиган комбинациялашган машиналар мажмуи билан ишлашга мўлжалланган. Механизациялашган технологик жараёнларнинг биргаликда бажарилиши ҳисобига иш унуми 1,5–1,6 мартага ортади, ёнилғи сарфи 25–30 фоизга камаяди;

ТТЗ-1030 русумидаги 4К2 схемадаги пахтачилик чопиқ тракторини ишлатишда олдинги ғилдиракларига 12-16 ва орқа етакчи ғилдиракларига эса 18,4R38 шинасини ўрнатиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган, ТТЗ-1030 ва Кейс-4240Х чопиқ тракторларининг техник имкониятлари ва уларни кенг қамров(6-қатор)ли экиш ва чопиқ МТАларининг қайрилиб олиш майдонларида мақбул бурила олиши асосланган бўлиб, «Трактор» МКБси ва «БМКБ-Агромаш»га амалиётга жорий этиш учун топширилган;

Кенг қамровли қишлоқ хўжалик машиналари билан агрегатланадиган 1,4-2,0 синфдаги 4К4 схемадаги пахтачилик тракторларига баланд клиренсли, портал туридаги олд етакчи кўприк ишлаб чиқилган ва Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи АЖнинг “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази”га лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш учун топширилган. Тракторларни пахтачиликда қўллаш меҳнат ҳаражатларини 23,1 фоизга ҳамда тўғридан-тўғри эксплуатацион ҳаражатларни 20,5 фоизга пасайтиришга олиб келади.


Олинган ихтиро, патент, диплом ва сертификатлар

                                 


Лабораториянинг ҳамкорлиги

Лабораториянинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда республикамиз ва хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот институтлари ҳамда ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Тошкент давлат аграр университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Фарғона политехника институти, Бутунроссия қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, Белорусия қишлоқ хўжалигини механизациялаш миллий академияси, Н.Э.Бауман номидаги Москва Давлат техника университети «МАМИ», Санкт-Петербург Давлат аграр университети, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи АЖнинг “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” ва “БМКБ-Агромаш” АЖ шулар жумласидандир.


Лабораториянинг истиқболли режаси

  • тракторларни далада иш бажариши жараёнларини ва барқарор ҳаракатланиши ҳамда ёнилғи сарфини назорат этиб боришда GPRS тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • дизел ёнилғисида ишловчи тракторларни муқобил ёнилғи (метан, пропан, бутан) тизимдаги қурилмаларга мослаштириш ва жорий этиш;
  • электродвигател билан жиҳозланган тракторларни ишлаб чиқиш;
  • тупроққа кам таъсир кўрсатадиган мобил энергетик воситаларни ишлаб чиқиш ва синовларини ўтказиш;
  • энергия-ресурстежамкор мослама ва жиҳозларлар билан такомиллаштирилган тракторни ишлаб чиқиш ва синовларини ўтказиш;
  • трактор двигателларида ўсимликлардан олинадиган ёнилғиларни қўллаш ва жорий этиш;
  • кенг қамровли 8 қаторли қишлоқ хўжалик машиналар билан ишлашга мўлжалланган 4К4 схемадаги (қуввати 150 о.к.) олди ва орқа осмалар ҳамда қувват олиш валларидан иборат интеграл типидаги тракторларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ўзгартирилган сана: 07.02.2020