МОШ ДОНИНИ ФРАКЦИЯЛАРГА АЖРАТИБ ТОЗАЛАШ
МАШИНАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ





Ҳозирда фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган мош донини тозалаш ва ўлчамига кўра саралаш примитив усуллар, яъни қўлда табиий шамолда ёки илмий жиҳатдан асосланмаган қўлбола тозалаш қурилмаларида амалга оширилмоқда.

ҚХМИТИ да ишлаб чиқилган мош донини фракцияларга ажратиб тозалаш машинаси мош донларини майда ва йирик қўшилмалардан тозалаш билан бир вақтда донларни ўлчамига кўра фракцияларга ажратади. Машина илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, конструкцион тузилиши содда, энергия ва ресурстежамкор, иш унуми ҳамда нархи жиҳатдан фермер ва деҳқон хўжаликлари учун қулай.

Бугунги кунда машинанинг тажриба-синов нусхаси тайёрланиб, Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Янгийўл туманларидаги фермер хўжаликларига 2020 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экиш учун мош донлари тозаланиб, ўлчамига кўра сараланиб берилди.

Қўлланиш соҳаси

Мош дони етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда уни сотиш ва истеъмол қилишга тайёрлаш субъектлари.

Қисқача техник тавсифи

Кўрсаткичлар номи Кўрсаткичлар қиймати
Цилиндрик ғалвир диаметри, мм 600
Цилиндрик ғалвир айланишлар сони, айл./мин 10-12
Цилиндрик ғалвир қиялик бурчаги, градус 4
Майда қўшилмаларни ажратувчи ғалвир узунлиги, мм 550
Эни 3,5 мм гача бўлган донларни ажратувчи ғалвир узунлиги, мм 650
Эни 3,5 мм.дан катта бўлган донларни ажратувчи ғалвир узунлиги, мм 700
Йўналтирувчи винт қадами, мм 200
Иш унуми, кг 600
Тармоқдаги кучланиш, В 220
Оладиган қуввати, кВт 1 дан кам
Массаси, кг 220

Иқтисодий самарадорлиги

Машинада мош дони нобудгарчилиги 0,05 фоиздан ошмаган ҳолда уни тозалаш билан бирга фракцияларга ажратиб кетилиши, донни сотиш ва истеъмолга тайёрлаш сифатининг яхшиланиши ҳисобига сарф-харажатларнинг камайиши 15-20 фоизни ташкил этади.

Машинанинг саноат намунасини тайёрлаш, давлат синовларидан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш керак.

Расулов Азамат, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти докторанти

тел. +998955042305, E-mail:azamat.rasulov.86@bk.ru



Маълумот киритилган сана: 09.07.2020