Сабзавотчилик трактори билан ишлатиладиган уч-тўрт корпусли айланма плуг





Бу плуг ўнгга ва чапга ағдарадиган корпуслар билан жиҳозланган бўлиб, иш жараёнида ерларни текис ва сифатли (очиқ эгат ва марзаларсиз) шудгорлашни таъминлайди.

1,4-2,0 синфдаги ҳайдов тракторларига мўлжалланган айланма плуг сабзавот, полиз экинлари ва картошка етиштириладиган майдонларни текис шудгорлашда қўлланилади. Жумладан, плуг сабзавот экинлари етиштириладиган ерларга асосий ишлов беришда сабзавотчилик трактори билан агрегатланиб ишлатилади.

Айланма плуг ўнгга ва чапга ағдарадиган корпуслар билан жиҳозланган бўлиб, иш жараёнида майдонни текис ва сифатли (эгатлар ва очиқ марзаларсиз) шудгорлашни таъминлайди.

Айланма плуг қўлланилганда ерлар текис ва сифатли (эгатлар ва очиқ марзаларсиз) шудгорланиши натижасида уларни экишга тайёрлашга сарфланадиган харажатлар қисқаради.

Ушбу плугнинг “БМКБ-Агромаш” АО да саноат нусхалари ишлаб чиқарилиб, қабул синовлари ўтказилган.

Комбинациялашган агрегат дала синовларининг натижалари

Кўрсаткичлар номи Кўрсаткичлар қиймати
1. Тури осма, айланма
2. Агрегатланадиган трактор класси 1,4
3. Корпуслар сони, дона:
- чапга ағдарувчи
- ўнгга ағдарувчи

3
3
4. Иш тезлиги, км/соат 6-8
5. Қамраш кенглиги, м:
- корпуснинг
- плугнинг

0,35
1,05
6. Ишлов бериш чуқурлиги, см 25-27
7. Массаси, кг 780
8. Иш органлари орасидаги масофа, см:
- кўндаланг
- бўйлама

35
80
9. Ташқи ўлчамлари, мм:
- узунлиги
- баландлиги
- кенглиги

2240
1210
1050
10. Асосий вақтдаги иш унуми, га/соат 0,63-0,84



Маълумот киритилган сана: 15.05.2020