Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “MADONIZ” фермер хўжалигида сидерат экинларга бағишланган илмий-амалий семинар





Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, “MADONIZ” фермер хўжалигида “Сидерат экин турлари ва органик ўғитлар сифатида оралиқ экинларда сидерациядан фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директор ўринбосари Ш. Аҳмедов, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Узоқов, юртимиздаги бир қатор илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, етакчи деҳқон ҳамда фермерлар ҳамда журналистлар иштирок этишди.




Меҳмонлар дастлаб “MADONIZ” фермер хўжалигининг дала майдонини кўздан кечиришди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига старт берилди. Илмий-амалий семинарни Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Узоқов кириш сўзи билан очиб берди.

Мазкур тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директор ўринбосари Ш. Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, “MADONIZ” фермер хўжалиги мисолида сидерат экинлар аҳамияти борасида гапириб берди.






Ушбу семинарда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари А.Қорахонов, Б.Артикбаев иштирок этиб, “Тупроққа минимал ишлов берадиган ва оралиқ экинлар уруғларини экадиган энергия-ресурстежамкор комбинациялашган агрегат” мавзусида илмий-амалий семинар қатнашчиларига маъруза қилди.




Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “MADONIZ” фермер хўжалигида бўлиб ўтган “Сидерат экин турлари ва органик ўғитлар сифатида оралиқ экинларда сидерациядан фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш” мавзусидаги илмий-амалий семинар “O’zbekiston 24” каналида ҳам ёритилган.



Маълумот киритилган сана: 28.10.2021