Директор |
|
Азизов Шухрат Шодиевич |
|
![]() |
Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори 1983 йилда Қашқадарё вилояти, Касби туманида туғилган. 1999-2006 йилларда Қашқадарё вилояти Касби тумани А.Навоий номли қишлоқ хўжалиги кооперативи ишчиси, 2002-2006 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси, 2006-2008 йилларда Тошкент давлат аграр университети магистранти, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва агрокимё бошқармасининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш сектори етакчи мутахассиси, 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ёрдамчиси – Котибият мудири, 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ёрдамчиси, 2022 йил 21 июлдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори. |
Телефон: +998-70-601-0704 Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба ва жума кунлари соат 1000 дан 1600 гача. |
Директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслахатчиси |
|
НОРЧАЕВ ДАВРОН РУСТАМОВИЧ |
|
![]() |
Техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 1983 йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. 2001-2005 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси, 2005-2007 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти магистранти, 2007-2008 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив машиналар кафедраси лаборанти, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти аспиранти, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти тупроққа экишгача ишлов беришни механизациялаш лабораторияси кичик илмий ходими, 2014-2016 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий- тадқиқот институти катта илмий ходим-изланувчи, ички ўриндошлик асосида ҚХФЁ-2-001 лойиҳа раҳбари, 2016-2017 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий- тадқиқот институтининг ҚХИ-2-004-2016 лойиҳа раҳбари, 2018-2020 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтининг тупроққа ишлов бериш ва ер текислаш машиналари лабораторияси катта илмий ходими, ЁҚХ-Фтех-2018-51 лойиҳа раҳбари, 2018-2021 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг “Боғдорчилик ва сабзавотчиликни механизациялаш” лабораторияси раҳбари лавозимларида ўз фаолият олиб борган. 2021-2022 йилларда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори. 2022 йил 21 июлдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчиси. |
Телефон: +998-70-601-0704 Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача. |
Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари |
|
ТОШБОЛТАЕВ МАХАМАД ТОЖАЛИЕВИЧ |
|
![]() |
Техника фанлари доктори, профессор. 1947 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1971 йили Тошкент давлат техника университети (собиқ Тошкент политехника институтини) тамомлаган. 1971-1973 йилларда Давлат махсус конструкторлик бюросида муҳандис-конструктор бўлиб ишлаган. 1973 йилдан 1985 йилгача Тошкент темир йўл транспорти инженерлари институти катта муҳандиси, катта илмий ходими, ассистенти, кафедра доценти лавозимларида ишлаган. 1985-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси лаборатория мудири, 1993-1996 йилларда Ўрта Осиё «Агромаштаъмир» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 1996 йилда «Қишлоқ хўжалик таъмирлаш» фирмаси бош директорининг биринчи ўринбосари, 1996-1999 йилларда «Ўзбекистон қишлоқ хўжалик таъминот-таъмир» давлат қўмитаси фан, техника тараққиёти, машиналарни синаш, реклама ва тарғибот бошқармаси бошлиғи. 1999-2010 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2007 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган. 2010 йилдан буён Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари. 2017 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. 2019 йилдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари. |
Телефон: +998-70-601-0704 Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари соат 1400 дан 1600 гача. |
Илмий котиб |
|
ИБРАГИМОВ АБДИРАСУЛИ АБДИКАРИМОВИЧ |
|
![]() |
Техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 1982 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. 1998-1999 йилларда “Нукус-шах” очиқ акциядорлик жамияти ишчиси. 2003 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 2003-2005 йилларда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали магистранти. 2005-2007 йилларда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Умумтехник фанлар ва хаёт фаолияти ҳавфсизлиги” кафедраси ассистенти. 2007-2018 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти аспиранти, кичик илмий ходими, лойиҳа раҳбари, илмий кадрларни тайёрлаш бўлими раҳбари, катта илмий ходим-изланувчи, катта илмий ходими. 2019 йилдан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг илмий котиби. |
Телефон: +998-70-601-0704 Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача. |
Директорнинг ишлаб чиқариш ва маркетинг бўйича ўринбосари |
|
Ходжиев Фарходжон Мусурмонкулович |
|
![]() |
1970 йил Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. 2008 йили Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 1988-2009 йилларда Жиззах шаҳар 2517-автожамланма РММ бўлими II-разрядли таъмирловчи чилангар, РММ техника хавфсизлик бўлими муовини, марказий устахона техник хавфсизлиги муҳофазаси бошлиғи. 2009-2012 йилларда “GM O‘zbekistan” АЖ Тошкент шаҳар филиалида йиғув цеҳи бригадири. 2012-2019 йилларда “UzAuto Motors” AЖ Тошкент шаҳар филиал йиғув цеҳи бошлиғи. 2023 йилдан буён Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг ишлаб чиқариш ва маркетинг бўйича ўринбосари. |
Телефон: +998-70-601-0704 Электрон почта: qabulxona@uzmei.uz Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш кунлари соат 1000 дан 1600 гача. |
Маълумот ўзгартирилган сана: 17.04.2023
Институт тузилмасини кўриш учун “ссылка”ни босинг.
Институт
Фойдали ҳаволалар
- ЎзР ҳукумат портали
- ЎзР қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- ЎзР ВМ қошидаги олий аттестация комиссияси
- ЎзР фанлар академияси
- ЎзР инновацион ривожлантириш вазирлиги
- ЎзР интеллектуал мулк агентлиги
- Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти