Бўлим ва лабораториялар / Ишлаб-чиқариш бўлими

ҚХМИТИ нинг ишлаб чиқариш бўлинмалари


Умумий раҳбарликни ишлаб чиқариш ва маркетинг ишлари бўйича директор ўринбосари
Ф. Ходжиев амалга оширади.



Тажриба участкаси


Тажриба участкаси ўзини ўзи молиялаштириш асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни аҳоли ва ташкилотларга сотиш орқали фаолиятини олиб боради. Тажриба участкаси ўсимликшунослик маҳсулотлари қаторида ўзининг 250 бош йирик қорамолга мўлжалланган фермасида чорвачилик маҳсулотларини етиштиради.

Фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, бунинг натижасида тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш, чорвачилик, уруғчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида бажариладиган ишларни механизациялаш ва электрлаштириш ишлари тажриба участкасида бажарилиши зарур бўлган муҳим вазифалардан бири.

Шу билан бирга, тажриба участкаси институтнинг бир бўлинмаси. Шунинг учун тажриба участкаси олдига қўйилган асосий вазифалардан яна бири қуйидагича ифодаланиши мумкин:

институтнинг илмий лабораториялари томонидан яратилган янги қишлоқ хўжалик техникаси ва технологиялари билан дала шароитида тажриба ва синовларни ўтказиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун ўз имкониятлари даражасида шароитлар яратиб бериш, ҳамда бу ишларда фаол қатнашишдан иборат.

Тажриба участкаси раҳбари М. Норқулов.



Агромелиоратив технологик парклар


ҚХМИТИнинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний, Бухоро вилояти Жондор, Навоий вилояти Навбаҳор, Қашқадарё вилояти Ғузор ва Фарғона вилояти Риштон туманларидаги агромелиоратив технологик парклари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 26 октябрдаги № 176, 2010 йил 17 августдаги № 132 ва 2010 йил 21 октябрдаги № 177 сонли буйруқларига асосан йирик хорижий лойиҳалар доирасида лойиҳа туманларида ташкил қилинган.

Агромелиоратив технологик паркларни ташкил қилишдан асосий мақсад лойиҳа туманларида тупроқни ҳимоялайдиган, ресурс-сувтежамкор технологиялар ва уларни амалга оширувчи техника воситаларини намойиш қилиш ҳамда илмий-жорий қилиш ишларини амалга оширишдан иборат.

Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришининг ресурстежамкор технологияларини амалга ошириш учун технологик парклар замонавий тракторлар ва қишлоқ хўжалик ҳамда мелиоратив машиналар билан жихозланган бўлиб, лойиҳа ишлари якунланганига қарамасдан илмий-жорий қилиш ишларини янада кенгайтириш билан технологик парклар ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар.


Матн ўзгартирилган сана: 17.04.2023



Фотогалерея

Боғланиш

Почта манзили: 110800, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.

Телефон: +998-70-601-0704
Факс: +998-70-601-0704
E-mail: qabulxona@uzmei.uz

Тескари алоқаТелеграмм канал qxmiti